Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганлар сони 12 миллионга етди
9.07.2020 09:28,  
120

9 июль, пайшанба куни дунёда янги турдаги коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 12 миллиондан ошди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида юритадиган Жон Хопкинс универистети маълумотлари бундан дарак бермоқда. 

Ташкилот маълумотларига кўра, 12 007,327 киши коронавирус билан касалланган, улардан 548,799 киши вафот этган. Энг кўп инфекция ҳолатлари АҚШ (3 051 427) да қайд этилган, ундан кейин Бразилия (1 713 160) ва Ҳиндистон (742 417).

Россия қайд этилган ҳолатлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди. Коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабга кўра, Россия Федерациясида 700 792 та юқтириш ҳолати қайд этилган, 472 511 киши тузалиб, 10 667 киши вафот этган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, дунё бўйлаб коронавирус тарқалиш тезлиги ортди. 11 миллионлик "марра" 4 июль куни забт этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан