Коронавирусга чалинганларда қон қуюқлашиши қанчалик тўғри?

Коронавирусга чалинганларда қон қуюқлашиши қанчалик тўғри?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Коронавирусга чалинганларда қон қуюқлашиши қанчалик тўғри?

Жавоб: Коронавирус ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларнинг майда калибрдаги томирларида гемостазни фаоллашиб, тромб ҳосил қилиш ва томир ичида қоннинг қуюқлашишида ўрни борлигини тасдиқлаш мумкин.

Бунда нафақат ўпка зарарланади, балки микротсиркуляциянинг қамали ҳам кузатилади. Буларнинг барчаси касалликнинг оқибатини аниқлаштиради.