Коронавирусга қарши ҳинд вакцинаси 2021 йил июнида тайёр бўлади

Коронавирусга қарши ҳинд вакцинаси 2021 йил июнида тайёр бўлади

Covaxin коронавирусига қарши вакцинани синовдан ўтказаётган Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компанияси 2021 йил июнгача тайёр бўлишини кутмоқда.

"Агар биз керакли тасдиқни олсак, менимча, 2021 йилнинг иккинчи чорагида, масалан, апрел, май, июн ойларида клиник синовларнинг учинчи босқичи самарадорлиги тўғрисида маълумот оламиз. Биз барча клиник синовларни - биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларни ўтказиш ниятидамиз. Бу босқичлар тўлиқ бўлади, аммо менимча, ҳукумат фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат беришни ҳам ўйлаши мумкин", - дея компаниянинг ижрочи директори Сай Прасаднинг сўзларини келтирган Indian Express.

Ҳиндистонда учта коронавирус вакцинаси синовдан ўтказилмоқда - Bharat Biotech ва Zydus Cadila ўзларининг Covaxin ва ZycovD вакциналарини синовдан ўтказмоқдалар. Ҳиндистоннинг Serum институти Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган ChAdOx1 коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичини 17 тиббий марказда ўтказмоқда ва учинчисига тайёргарлик кўрмоқда. Унда 1,6 минг киши иштирок этиши кутилмоқда. Ҳиндистоннинг Serum институти COVID-19 га қарши вактсинани ишлаб чиқариш бўйича бешта халқаро фарматсевтика компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда, жумладан AstraZeneca ва Novavax.

Шунингдек, мамлакат расмийлари Dr. Reddy's ҳинд фармацевтика компанияси ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция фондига Ҳиндистонда Спутник V вакцинасини II ва III босқичларида клиник синовларни ўтказиш учун рухсат берган.

Ҳиндистон коронавирус билан касалланиш сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.