Коронавирусга қарши иккита самарали табиий маҳсулот маълум қилинди

Коронавирусга қарши иккита самарали табиий маҳсулот маълум қилинди

Мутахассислар халқаро гуруҳи коронавирусга чалинган ўрта ва оғир даражадаги беморлар иштирокида тадқиқот ўтказган. Иштирокчиларнинг бир қисми ҳар куни бир килограмм вазнга бир грамм асал ва 80 миллиграмм қора седана, қолган қисми эса плацебо олган.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, ушбу икки маҳсулотнинг истеъмол қилиниши ўрта ва оғир даражадаги беморларда, мос равишда, тадқиқотнинг учинчи ва еттинчи куни касаллик аломатларининг енгиллашишига олиб келган ҳамда назорат гуруҳидаги беморларга нисбатан вируснинг организмдан 4 кун олдинроқ чиқарилишида ёрдам берган.  

Олимларнинг таъкидлашича, асал ва қора седананинг биргаликда истеъмол қилиниши ҳеч қандай иккиламчи таъсирларга олиб келмаган ҳамда коронавирусни даволашнинг бошқа усуллари билан бирга ёки улардан алоҳида қўлланиши мумкин.