Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ва бошқа соҳа ходимларига устамалар тўланади
16.04.2020 11:03,  
727

Аввал хабар қилганимиздек, “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда ижтимоий харажатлардан бошқа бюджет харажатлари камайтирилади.

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биринчи навбатда қайси соҳаларни молиялаштириши маълум қилинди.

Корона эффекти: Ўзбекистонда ижтимоий харажатлардан бошқа бюджет харажатлари камайтирилади

Ўзбекистонда биринчи навбатда қайси соҳалар молиялаштирилиши айтилди

Шунингдек, қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

– уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш тадбирларида иштирок этаётган тиббиёт, санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари ходимлари, шу жумладан, ёрдамчи ходимлар ҳамда мазкур тадбирларга жалб қилинаётган бошқа ташкилот ходимларига 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча устамалар тўлаш бўйича таклиф киритади.

– беш кун муддатда тиббиёт, санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари учун қўшимча равишда бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан