Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўп қаватли уйларда ширкат вакили подъездлар дезинфекцияси учун пул йиғиши қонунийми?
6.04.2020 17:56,  
829

Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Кўп хонадонли уйларнинг подъездини ким дезинфекциялаши керак, ширкатларми ёки бошқа ташкилотлар? Маҳалламизда бизларни подъездларни тозалашга мажбурлашяпти. Шу тўғрими?

Жавоб: Дезинфекция профилактикаси хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциялари кучлари ва уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасидаги ШАРТНОМА ОРҚАЛИ қилинади. Бу саволингиз Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига йўналтирилса, тўғри бўларди.

Савол: Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост?

Жавоб: Ҳа, бу рост ва тўғри маълумот. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда.

Мамлакатимизда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, баённомаларига, бу борада орттирилган халқаро тажрибага, республикада қўлланилиб, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади. Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлиги эса, самарани кўрсатиб турибди.

Савол: Кўп хонадонли уй ширкати вакили хонадонлардан подъездлар дезинфекцияси учун ПУЛ ЙИҒИШИ қонунийми?

Жавоб: Йўқ, уй ширкати вакилининг бу ҳаракатлари НОҚОНУНИЙ! Дезинфекция профилактикаси ишлари ТСЖ (уй-жой мулкдорлари ширкати) томонидан молиялаштирилади.

Савол: Шифокорларни рағбатлантириш ҳақидаги Қарорга нега санитария-эпидемиология назорати ходимлари киритилмаган? Ахир улар ҳам биринчи бўлиб вирус чиққан жойга боришади, одамларнинг тестдан ўтишини ташкиллаштиради ва ҳ.к?

Жавоб: 2020 йил 19 мартдаги Президент фармонига асосан коронавирус инфекциясини бартараф этиш бўйича жалб этилган тиббиёт ходимлари билан бир қаторда санитария-эпидемиология хизмати ходимларини ҳам рағбатлантириш кўрсатилган.

Ҳозирда “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида“ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига бу борада тегишли таклифлар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан