Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусни қайта юқтириш ҳолати қайд этилди. Касалланганлар ва қурбонлар сони ошиб бормоқда
22.02.2020 14:51,  
1525

Хитойнинг Сичуан провинциясида коронавирусни қайта юқтириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради People's Daily.

Ушбу бемор январ ойининг бошида шифохонадан чиқарилган эди, деб ёзади газета. Чиқиб кетганидан кейин у уй карантинида бўлган ва ҳеч қаерга чиқмаган. Ўн кун ўтгач, унда вирусли нуклеин кислотани аниқлаш учун қайта текширув ўтказилди ва натижаси ижобий натижа чиқди. Бемор ва унинг оиласи тегишли тузилмалар томонидан олиб кетилган, уйлари дезинфекция қилинди.

Маълумот учун, сўнгги бир сутка ичида Хитойда 109 киши CОВИД-19 коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан касаллик оқибатида вафот этди. Мамлакатда вафот этганларнинг умумий сони 2345 кишини ташкил қилди.

Ҳонконг, Макао ва Тайванда жами 104та касалланиш ҳолати аниқланди.

СМПC маълумотларига кўра, дунё бўйлаб касалланганлар сони 76 806 кишига етди. Улардан 727таси Японияда, 208та — Жанубий Кореяда, 86та — Сингапурда, 35та — Таиландда, 22та — Малайзияда аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан