Коронавируснинг кейинги ўн йилликдаги тақдири маълум қилинди

Коронавируснинг кейинги ўн йилликдаги тақдири маълум қилинди

АҚШнинг Emori университети олимлари томонидан бошқа хорижий илмий муассасалардаги ҳамкасблари кўмагида коронавируснинг кейинги ўн йил давомидаги ривожланиш модели яратилди.

Мутахассислар барча маълум бўлган коронавирусларни, шунингдек, COVID-19'ни ўрганиш бўйича илмий мақолалардаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Америкалик олимларнинг фикрига кўра, келгуси йилларда инфексиянинг янги тури кескин ўзгаришларга учрайди.

Уч ёшдан беш ёшгача бўлган болалар COVID-19'ни фақат енгил шаклда ўтказадилар, сўнгра уларнинг организмида касалликка қарши антитаналар ҳосил бўлади.

Қайта инфексияни олдини олиш имконсиз бўлади, аммо касаллик оддий шамоллашдан ҳам хавфли бўлмай қолиб, ўлим даражаси 0,1% дан ошмайди.Шу билан бирга, коронавирусни эрта ёшда табиий юқтириш одамни кексаликка қадар иммунитет билан таъминлайди, дейди олимлар. COVID-19'да ўпканинг иштирок этиши оддий пневмониядан фарқ қилади. Аҳолини оммавий эмлашни таъминлаш орқали инфексия тарқалишининг олдини олиш мумкин бўлади.