Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавируснинг оғир кечиши беморнинг ирқига боғлиқ бўлиши мумкин
26.01.2021 09:56,  
526

Лондоннинг қиролича Мария университети ва "Barts Health NHS Trust" жамғармаси мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида шундай хулосага келинди. Бу ҳақда батафсил "BMJ open" порталида мақола эълон қилинган.

Мутахассислар 2020 йил 1 январдан 13 майгача касалхонага ётқизилган 16 ёшдан катта бўлган 1737 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Уларнинг 538 нафари келиб чиқиши осиёлик, 340 нафари қора танли ва яна 707 нафари оқ танли беморлар бўлган. Кузатувларнинг 30-кунида 511 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Қора танли ва келиб чиқиши осиёлик бўлган беморлар реанимасия бўлимларида 1,5-1,8 баравар кўп мурожаат қилган ва улар ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналарига уланган. 

Бундан ташқари, келиб чиқиши осиёликларда оқ танлиларга қараганда 1,49 марта, қора танлиларга қараганда эса 1,3 баравар кўп ўлим қайд этилган.

Реаниматолог ва анестезист Йизе Ваннинг изоҳлашича, тадқиқот коронавируснинг турли этник гуруҳлар вакилларига номутаносиб таъсирини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан