Коронавируснинг тарқалишига оид янги тафсилотлар маълум бўлди

Коронавируснинг тарқалишига оид янги тафсилотлар маълум бўлди

Янги турдаги коронавируснинг одамдан одамга юқиши ўтган йилнинг ноябрида ёки декабрь охирида бошланган. Айнан шу тариқа вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалган Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорига келиб қолган. Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги тропик ботаника боғи олимлари шундай хулосага келишди, деб хабар бермоқда Caixin нашри

Январь ойи охирида Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари юқтиришнинг эҳтимолий манбаларидан бири сифатида вирус тарқалишининг ўчоғи бўлган Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида ноқонуний сотилган кўршапалаклар деб ҳисоблашган эди.Эндиликда олимлар маълумотлар базасида мавжуд бўлган янги турдаги коронавируснинг 90 ортиқ намуналарини таҳлил қилиб, у денгиз маҳсулотлари бозорига бошқа жойдан тушгани, сўнгра ҳам бозорнинг ўзида, ҳам унинг ташқарисида тарқалганини аниқлашди.

Бозорда биринчи касалланган киши 15 декабрда пайдо бўлган. Олимларнинг фикрича, шартли “илк бемор”, афтидан, вирусни бундан бир неча ҳафта илгари юқтириб олган. Ёмон санитария шароитлари ва одамлар гавжумлиги туфайли бозор касаллик ўчоғига айланган.

Шундай қилиб, тадқиқот маълумотларига кўра, вируснинг одамдан одамга юқиши, эҳтимол, ўтган йилнинг ноябрь охири декабрь бошида бошланган. Кейин эса Ухандаги денгиз маҳсулотларига бозорига етиб келгандан сўнг авж олган.

Олимлар таҳлил қилинган коронавирус геномларининг аксарияти бир хил юқтириш манбасига эканлигига эътибор қаратишган, беморлар Уханда ўзлари касалланган, ёки бу шаҳардан бўлганлардан вирусни юқтириб олишган.