Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавируссиз Туркманистонда коронатаъсир: ички рейслар нархи амалда 15 баравар қимматлашди
15.10.2020 10:06,  
273

Туркманистонда ички авиақатнов чипталари нархлари расмий белгиланган нархидан 15 баробар юқори сотилмоқда. Соҳа ходимлари коронавирус эпидемияси туфайли вилоятларни бир-бири билан боғловчи ягона транспорт нархини истаганича “қўймоқда”, деб ёзади «Хроника Туркменистана» нашри.

Туркманистонда 16 июлдан темир йўл ҳаракати, 27 июлдан автобуслар қатнови тўхтатилди.

Пойтахт Ашхободни вилоятлар билан боғловчи ягона восита авиаалоқа бўлмоқда. Рейслар сони чеклангани сабабли соҳа ходимлари мавжуд вазиятдан шахсий бойиш мақсадида фойдаланмоқда.

Советлардан қолган тактика

Ички рейсларга чипталарни сотишда кассирлар навбатда турган биринчи бир нечта одамларга хизмат кўрсатишади, кейин эса улар чипталар тугаганлигини айтишади. Аммо чипталар тугамайди, фақат уларни сотиб олиш тўғрисида кассалар билан "келишиб олиш" керак.

Масалан, ҳозирда Ашхабоддан Тошҳовузга кунига икки рейс мавжуд. Расмий чиптанинг нархи - 87 манат. Карантин пайтида норасмий нарх кўтарилиб, 7 октябр куни 1500 манатни ташкил этди ("қора бозор" курси бўйича $65).

Бироқ, ушбу нархда ҳам чипталарни сотиб олган одамлар самолётга чиқишларига амин бўлолмайлидар. Ҳар бир рейс учун тахминан 15 та қўшимча чипта сотилади, шунинг учун баъзи йўловчилар бортга чиқмайдилар. Улар кассага бориб, чиптани қайтариб беришлари мумкин, аммо уларга 1500 эмас, атиги 87 манат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркамистон расман COVID-19 қайд этилмаган дунёдаги саноқли мамлакатлар сафига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан