Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупция иши: Европарламент вице-президенти Бельгияда ҳибсга олинди
11.12.2022 13:09,  
115

Бельгия Европарламент вице-президенти Эва Кайли ва яна тўрт нафар сиёсатчини Форс кўрфази давлатининг Европарламентдаги таъсирини “сотиб олишга” уриниши бўйича коррупция тергови доирасида ҳибсга олган.

Терговчилар аниқ бир давлатни тилга олишмаган. Бироқ Бельгия ОАВлари, хусусан,  Le Soir газетаси манбаларга таяниб, гап ҳозирда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Қатар ҳақида кетаётганини хабар қилмоқда.

Тахминларга кўра, нуфузли лавозимдаги кишиларга Европарламентда номи ошкор этилмаган давлат манфаатларини илгари суриш учун пора берилган.

Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча ойдан бери тергов олиб бормоқда.

Брюсселда жума куни ўтказилган 16 та тинтув давомида полиция компьютерлар, мобил телефон ва 600 минг евро нақд пулни мусодара қилган. Ҳибсга олинганлар орасида Италиядан собиқ депутат, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси раҳбари, нодавлат ташкилот директори ва депутатлардан бирининг ёрдамчиси ҳам бор.

Европарламент ўз баёнотида давом этаётган суд жараёнларига изоҳ бермаслигини, тегишли миллий органлар билан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.

Европарламентдаги манбаларнинг маълум қилишича, Европарламент депутатлари Кайли, Арена ва Тарабелланинг идоралари Бельгия полицияси томонидан муҳрланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан