Коррупция жиноятлари оқибатида 3,2 трлн сўмлик зиён етказилган

Коррупция жиноятлари оқибатида 3,2 трлн сўмлик зиён етказилган

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевнинг маълум қилишича, охирги тўрт ярим йил ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупция жиноятларини содир этган, бу жиноятлар оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган.

Бунинг қарийб 90% айбдорлардан ундирилган.