Коррупцияда айбланган вазир қамоққа ҳукм қилинди

Коррупцияда айбланган вазир қамоққа ҳукм қилинди

Туркманистон савдо ва ташқи алоқалар вазири Амандурди Ишанов ишдан бўшатилганидан бир неча кун ўтгач коррупцияда айбланиб, суд томонидан қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Туркманистон телеканалларида қўлига кишан солинган бир неча одам, жумладан, Ишановнинг суд залида ўтиргани тўғрисида лавҳа кўрсатилди¸ аммо собиқ вазирнинг неча йилга қамалгани расман айтилмади.

Бош прокурор Батир Атдаев, Ишановнинг 13 сентябрь куни коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганлигини омма олдида тан олганини билдирган. Бош прокурорга кўра, Ишанов бу жиноятларни таниқли тадбиркор Чоримуҳаммед Кулов ва қатор ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширган.

Суднинг қачон ва қаерда ўтказилгани, ҳукм тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Туркманистонлик кузатувчилар ўз номларини айтмаслик шарти билан ОАВга «бу каби оммавий тан олишлар» ҳукумат коррупцияга қарши курашаётганини «намойиш этиш учун уюштирилган спектаклларга ўхшайди», деб фикр билдирдилар.

2553