Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупцияга мойил 50 дан ортиқ раҳбар тизимдан бўшатилди – Бош прокурор
28.08.2020 17:18,  
702

Бир йил давомида прокуратура органларидан коррупцияга мойил 213 нафар, жумладан 50 дан ортиқ раҳбар ходим ишдан бўшатилди. Жиноятга қўл урган 31 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

"Назорат тадбирлари давомида 136 та ҳолатда 16 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақи, нафақа ва уларга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 136 та жиноят иши қўзғатилди, 5 млрд. сўмликдан ортиқ етказилган зарарлар ихтиёрий қопланди, судларга қиймати 19 млрд. сўмликдан зиёд 4 мингга яқин даъво аризалари киритилди ва қарийб 14 млрд. сўм ундирилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этмаган 925 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, 514 та жиноят иши қўзғатилди.

Назорат тадбирларида 22 млрд. сўмлик дон, 63 млрд. сўмлик пахта хом-ашёси, 3 млрд. сўмлик минерал ўғит, ирригация тадбирлари учун ажратилган 1,7 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш, бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Ҳамкор тузилмалар билан олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 2-ярми ва жорий йилнинг ўтган даврида 2.400 тадан зиёд маъмурий ҳуқуқбузарлик ва 3.400 тага яқин жиноят фош этилди. Хусусан, 357 та солиқдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, жами 1.662 млрд. сўм қўшимча солиқ ҳисобланди ва 623,7 млрд. сўми бюджетга ундирилди" - дейди Бош прокурор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан