Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент ҳокимлигининг иши юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент ҳокимлигининг иши юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди

Аввалроқ, Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Mega Karer» МЧЖдан Каптива русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани тўғрисида хабар берган эдик. Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқалари бўлиши мумкинлиги айтилган.

Паркент ҳокимлиги 260 млн сўм бюджет пулларига минилган Каптива сотиб олди

Паркент тумани ҳокимлиги олган “Каптива” юзасидан изоҳ берилди

Кейинроқ, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги давлат бюджети маблағлари эвазига Каптива автомобили харид қилганини ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган эди.

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.