Коррупцияга қарши революцион ҳужжат қабул қилинади

Коррупцияга қарши революцион ҳужжат қабул қилинади

Инсайдерларнинг маълумотига кўра, коррупцияга қарши кўрашиш бўйича революцион ҳужжатлар тайёрланиб, яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларда қуйидагилар назарда тутилади:

  • коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Унга киритилганларга бир қатор чекловлар ўрнатилади;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади;
  • манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгиланади, уларга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади;
  • коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади;
  • кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини ҳар 5 йилда ротация қилиш механизми киритилади;
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича ваколатлари кенгайтирилади.