Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Корхона манфаатларига 538,6 млн сўм зарар етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
6.03.2021 14:01,  
145

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.B.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг собиқ ходими Т.У. “Ч.Г.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жамиятга етказиб берилиши лозим бўлган 538,6 млн сўмлик ғишт маҳсулотини бошқа фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан