Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Космосни тадқиқ қилган олимлар физика бўйича Нобел мукофотини қўлга киритди
8.10.2019 17:58,  
153

2019 йилда 3 нафар астрофизик олимлар Нобел мукофотини қўлга киритишди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Улардан бири космолог, қолган иккиси эса экзосайёраларни ўрганган мутахассислардир.

Стокголмда бўлиб ўтган маросимда Жеймс Пиблз (James Peebles), Мишел Майор (Michel Mayor ) ҳамда Диде Кело (Didier Queloz)лар бу йилги ғолиблар дея эълон қилинди. Улар биргаликда коинот эволюцияси ҳамда 1995 йилда оддий юлдузлар атрофидаги экзосайёраларни кашф қилишган эди.

«Бу иккала мукофот (коинот эволюцияси ва экзосайёралар назарда тутилмоқда - таҳр.) ҳам бизнинг коинотдаги ўрнимиз ҳақида муҳим маълумотларни айтиб беради,» дейди Нобел қўмитаси аъзоси Улф Дениелссон (Ulf Danielsson).

Канаданинг Виннипег шаҳрида туғилган Жеймс Пиблз коинот эволюциясини ўргангани ҳамда Ернинг космосдаги ўрнини тушунтириб берганлиги учун тақдирланди. У ҳам коинот эволюцияси Катта Портлашдан бошланганлигини тахмин қилмоқда.

Ню-Жерсидаги Принстон университети тадқиқотчиси, 84 ёшли космолог, шунингдек, Коинотнинг 95 %ини ташкил этувчи қора материя ҳамда қора энергия (dark energy) ҳақидаги назарияга катта ҳисса қўшган.

Мишел Майор ҳамда Диде Кело биздан 50 ёруғлик йили масофадаги улкан газ атрофидаги 51 Pegasi b биринчи экзосайёрасини топганлиги учун мукофот билан тақдирланди. Ушбу улкан газ водород атомлари ядросида ҳосил қилинган гелий атомларидан иборат бўлган. Бу эса бизнинг галактикадаги Қуёш кабидир. Мишел ҳамда Диденинг кашфиёти коинотдаги Еримизга ўхшаш сайёралар (экзосайёралар)ни ўрганиш илмида янги саҳифа очди.

Кеча тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан