Косонда 18 ёшли аёлни ўзини ўлдиришга ундаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Косонда 18 ёшли аёлни ўзини ўлдиришга ундаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Марҳума Моҳинур Жўраева Фото: «Дарё»

Аввалроқ Daryo.uz сайтида Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ушбу ҳодиса юзасидан баёнот берди.

"2020 йил 9 май куни Косон тумани, И.Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган М.Жўраева (2002 й.т.) ўзини осиб, вафот этган.

Текшириш давомида, марҳума М.Жўраеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уруш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 08.06.2020 йилда Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган" - дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.