5 декабр куни Краснодар (Россия) аэропортида самолёт бортида сигарет чеккан ўзбекистонлик йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлигига таяниб Кубан нашри хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси салонида чеккан фуқаро Тошкент – Краснодар йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Қонунбузарликдан сўнг у навбатчи қисмга етказилган.
37 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия қонунларига биноан маъмурий баённома тузилди. У 500 (70 минг сўм)дан 1500 рубл (210 минг сўм)гача бўлган миқдорда жарима тўлайди.