Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган шахслар аниқланди  
12.02.2023 12:47,  
16

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговда қадар текширувда, “B.M." МЧЖ раҳбари Б.Ж.  ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган тиббиёт ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,8 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.H." МЧЖ раҳбари А.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 4,5 млрд сўм кредит эвазига гаровга қўйилган 3 та хонадон ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан