Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди  
2.02.2023 18:39,  
30

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. тадбиркор Р.А.ни алдаб, унинг савдо дўконини гаров сифатида тижорат банки филиалига тақдим қилиб, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 280 млн сўм кредит олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.Қ. турмуш ўртоғининг номига “A.A.” МЧЖни ташкил қилиб, маиший техникалар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан 200 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларини ўзининг норасмий раҳбарлигидаги “S.S.” МЧЖга ўтказиб, сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),  168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан