Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
23.02.2023 12:51,  
15

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.I.” ХК раҳбари О.Ч. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган 600 млн сўм кредит маблағини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.G.” МЧЖ раҳбари О.Ф. тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 600 млн сўмлик кредит эвазига автосервис ускуналарини сотиб олмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” хусусий корхонаси раҳбари А.Б., “Т.” фермер хўжалиги раҳбари З.Х. ва бошқалар тижорат банки филиалидан боғдорчиликни ривожлантириш учун ажратилган жами 330 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан