Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кредит маблағларини талон-торожлик ҳолатлари аниқланди
4.10.2022 18:35,  
90

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.T.”, “G.D.” ва “I.T.”МЧЖ раҳбарлари ушбу корхоналарга ишлаб чиқариш биноларини сотиб олиш учун ажратилган жами 5,5 млрд сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлашиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.O.” МЧЖ раҳбари О.Ю. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, турмуш ўртоғи М.нинг номига хусусий корхона ташкил этиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 210 млн сўм кредит маблағини “A.O.” МЧЖнинг корпоратив картасига ўтказиш орқали ўзлаштирганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, О.Ю. ва банк филиали масъул шахслари 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз иссиқхона ташкил этиш учун уларнинг номига жами 413,8 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан