Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Кредитни тўлай олмаган тадбиркор ёки "план"ни бажара олмаган фермер энди қамалмайди
17.08.2022 07:06,  
358

Айнан мана шу норма ўзгараётган Конституциянинг 25-моддасида акс этмоқда. Яъни, "Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас".

Тадбиркорлик озми кўпми таваккалчиликка асосланган бўлади. Бугун иш бошлаб эртасига касодга учраган, олган қарзини тўлай олмасдан жазоланган чорасизлар сони кам эмас. Чунки ҳозирги тартиб шундай – ким ёпмаган қарзини тўламаган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмоқда. "Буни қамасак у олган пулларни ким қайтаради", деган саволга эса жавоб йўқ.

Ёки ноқулай келган об-ҳаво, сувнинг вақтида берилмагани сабаб "план"ни бажара олмаган фермер билан ҳам худди шундай ҳолат.

Қарз учун қамаш – бу қайсидир маънода мантиқсизлик. Аслида жавобгарлик қарздорнинг шахсига эмас, унинг молк-мулкига қаратилиши керак.

Конституцияга киритилаётган янги тартиб рискка бораётган тадбиркор ёки бизнес эгасига кичик бўлсада кўмак вазифасини ўташи тайин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз