Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
3.11.2022 17:39,  
69

Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

– жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
– чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

крипто-дўконнинг савдо объекти орқали: 

– жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
– мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
– мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

– мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
– Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
– аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан