Криштиану Роналду Италияга қайтди

Криштиану Роналду Италияга қайтди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотларни бошланишидан олдин Мадейра оролидан Италияга қайтиб келди деб хабар беради Football Italia.

Нашрнинг ёзишича, 4-май куни кечқурун португалиялик футболчи ўз самолётида Туринга қўнган. Энди 35 ёшли футболчи "Кекса сениора" билан машғулотларни бошлашдан олдин мажбурий икки ҳафталик карантинга ўтиши кутилмоқда.

Март ойида Италия чемпионати тўхтатилиши билан Роналду касал онасининг олдига, Португалияга учиб кетган эди. Эпидемия чўққисида ҳужумчи оиласи билан уйида ўтирган эди.