Кучли шамол Қашқадарёга ҳам жиддий талафот етказди

Кучли шамол Қашқадарёга ҳам жиддий талафот етказди

27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, соат 21:15 дан 23:05 га қадар Қашкадарё вилояти ҳудудига кучли шамол (20-25 м/с тезликда) кузатилди ва бу ҳолат бир қанча талофатларни келтириб чиқарди. 

Вилоят ҳудудида кучли шамол натижасида 3 та кўп қаватли уйларнинг 1020 м2 том ёпмаси, 52 та якка тартибдаги турар-жой биноларининг том ёпмаси, 2 та ташкилот биносининг 200 м2 том ёпмаси, 2 та ички газ қувури, 5 та иссиқхоналар ва 97 та турли-хил катталикдаги дарахтлар зарарланган.

Ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят ФВДТ хизматларининг тегишли куч ва воситаларини жалб этган ҳолда кучли шамол оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. 

"Ушбу тадбирларга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳудудий тузилмалари томонидан 16 та техника 75 нафар шахсий таркиб жалб этилган", - дейилади хабарда.