Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кучли ёғингарчилик туфайли Японияда 145 минг киши эвакуация қилинади
4.07.2020 10:09,  
377

Япониянинг жануби-ғарбидаги кучли ёғингарчилик туфайли, Кумамото префектурасида 145 минг одамни эвакуация қилиш тавсия қилинди ва эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий NHK телеканалига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Кагосима ва Кумамото префектураларида ёмғир туфайли энг юқори даражадаги, бешинчи даражадаги хавф эълон қилинди. Ушбу даража маҳаллий аҳоли учун "Ҳаётингизни асранг!" деган маънони англатади. Метрология хизматининг огоҳлантиришича, ёмғир шу даражада кучли бўладики, маҳаллий аҳоли ҳаёти давомида бунақасини кўрмаган. Кумамото префектурасида 80 минг одамни зудлик билан эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Яна 65 минг кишини ҳам кўчириш тавсия қилинмоқда.

Воқеа жойидан дарёларнинг тошиши ҳамда кўчкилар юзага келгани ҳақида хабар берилди. Ўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан