Кучли ёмғир натижасида Самарқанддаги уйларни сув босди

Кучли ёмғир натижасида Самарқанддаги уйларни сув босди

29 апрел, чоршанба куни Самарқанд вилояти ҳудудида бир неча соат давомида кучли ёмғир ёғди.

Булунғур туманининг айрим турар-жой массивларида кучли ёмғир натижасида уйларни сув босди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

"Айни вақтда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда", - дейилади хабарда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги