Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан киши", — тадбиркорни сарсон қиладиган ташкилот халққа нима учун керак?
19.08.2022 19:47,  
470

Депутат Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус каналга фуқаролардан навбатчи мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича: "Бизни хусусий корхонамиз Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган "Файз Фирдавс мед фарм" ХК.Фирмани ривожлантириш учун кредит олиш ниятида банкка мурожаат қилганмиз. Жавоб ижобий келган ва ҳужжатларимиз нотариал идорага тақдим этилган. Лекин, расмийлаштириш учун рад жавоб берилган. Сабаби Давлат хизматлари маркази томонидан фирма устави ўрнига бошқа бир фермер хўжалиги уставини киритиб қуйишган.

Асл тасдиқланган уставни инобатга олинг хатолик бўлгандир киритишда, десак нотариал идора ҳам инобатга олмаяпти.

Бир ҳафтадан бери туман, вилоят ва Республика Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилдик. Аммо натижа йўқ. Ижрочини телефон рақамини беришмайди. Ҳар куни боғлансак ҳурматли мижоз кутиб туринг ўзимиз аниқлаштириб айтамиз, дейишади. Уставни тақдим этсак ўрнини алмаштириб қуйишга 10 минут вақт сарфланади.

Кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан киши. Нима керак шу ташкилот ўзи халқни тадбиркорни сарсон қилиб. Ушбу масалада амалий ёрдам беринг илтимос.

ДХМнинг масъулиятсиз ходимлари сабабли кредит ола олмаяпмиз", — дейилади фуқаро мурожаатида.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз