Кун фотоси: "Дўст бўлсанг ёнимда тур!"

Кун фотоси:

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити доирасида 14 октябрь куни кечқурун Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг меҳмони бўлди.

Кенгашга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган кеча жуда самимий ўтди. Унда Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг турмуш ўртоғи, Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбек Жиенбеков, Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва кенгашда кузатувчи мақомида бўлган Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этди.