Ўсмирни бейсбол таёғи билан урган ҳарбий, Маддоҳ шоирга Nexia, Ўзбекистонга ёрдам бераётган Европа Иттифоқи ва бошқалар
Якунланиб бораётган 13 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.
“Минор” масжиди имоми ўзгарди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Саид Вақос ота” жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Батафсил: https://sof.uz/0gpd
Шоир «Ravon мингим келяпти, Пахта тергим келяпти» шеъри учун машинали бўлди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шоир Шарофиддин Болтабоевга Chevrolet Nexia совға қилди.
Батафсил: https://sof.uz/g0y
Ўсмирни бейсбол таёғи билан урган ниқобли ҳарбийлар ким? (видео)
Тармоқда ниқобли чегара қўшинлари аскарлари дейилаётган шахсларнинг маҳалла ҳудудида машиналарни текшираётгани ва бир ўсмирни калтаклагани видеоси тарқалди.
Воқеа Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғида яқин кунларда содир бўлгани айтилмоқда. Халқ тилида бу ҳудуд “Дўм кўча” дейилади.
Батафсил: https://sof.uz/k9o
ДХХ Чегара қўшинлари Фарғонада ниқобли ҳарбий хизматчилар томонидан фуқароларга нима учун жисмоний куч ишлатилганига изоҳ берди.
Батафсил: https://sof.uz/ofj
Прокуратура ходимларига қўшимча иш билан шуғулланишга рухсат ва қўшимча таътил берилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Батафсил: https://sof.uz/388
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун маблағ ажратди
Кўп шериклик траст фонди лойиҳаси бўйича ажратилган маблағлар (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.
Батафсил: https://sof.uz/3gd
Ўзбекистонда яна конвертация чекланадими?
Сўнгги кунларда тадбиркорлар орасида «конвертация яна чекланади», деган гап-сўзлар тарқалди. Импорт билан шуғулланаётган тадбиркорлар конвертация чекланишидан хавотирда эканлигини билдирмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/ml5