Кун ҳисоботи: Қирғизистонда портлаш, ҳали ҳам дараги чиқмай турган Абдуллоҳ, Таллимаржонда “авария” ва бошқалар

Кун ҳисоботи: Қирғизистонда портлаш, ҳали ҳам дараги чиқмай турган Абдуллоҳ, Таллимаржонда “авария” ва бошқалар

Якунланиб бораётган 8 ноябрь куни Ўзбекистонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Sof.uz дайжестида.​

Ўзбекистонда Хитой ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди

Навоий вилоятидаги “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши зенит-ракета мажмуалари муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Батафсил: sof.uz/yjb

Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан қайси идора шуғулланяпти?

Андижон вилоят ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевнинг машинаси билан тўқнашувдан сўнг ўғли Абдуллоҳнинг қаерда эканини ҳамон билмаётган Дилмурод Тоҳиров сайтларга шикоят қилган.

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Тоҳиров иши юзасида изоҳ бераркан, "ИИВ Абдуллоҳ Тоҳиров ишига изоҳ беролмайди. Бу масала билан бошқа идора шуғулланяпти. Айни дамда ушбу идора матбуот учун хабар тайёрлаяпти ва тез орада ошкор қилиниши режалаштирилган" деди.

Батафсил: https://sof.uz/05p

Ҳайдовчи тўппонча ўқталган видеога изоҳ берилди