Самарқандда портлаш, Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими, Сайловда “ўлган” номзод ва бошқа муҳим хабарлар

Самарқандда портлаш, Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими, Сайловда “ўлган” номзод ва бошқа муҳим хабарлар

20 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Автомобилларни Давлат чегарасидан ўтказиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 18 ноябрдаги қарори билан Ўзбекистон Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этилади

Ҳужжатда 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати киритилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг лавозимлари ва таркибий бўлинмаларининг номланишига оид ягона талабларни белгилаш таклиф қилинмоқда.

Самарқандда портлаш: 7 та транспорт воситаси ёниб кетди

Олов юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган 2 та “MAN” ва 1 та “ЗИЛ” русумли автомашиналар ҳамда “ДАФ” ва “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари, шунингдек “HYUNDAI” русумли экскаватор ёниб кетган.

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон инфляцияни таргетлаш режимига ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфяцион таргетлаш режимига босқичма – бошқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани видеосига изоҳ берилди

Элликқалъа тумани ҳокимлиги жорий йилнинг 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда нотуғри талқин қилинаётган видеога ойдинлик киритди.

Ўзбекистонлик донорларнинг тана аъзоларини Исроилга сотган қозоқ врачи қўлга олинди

Чимкент шаҳар бош грачи Абилай Донбай ноябрь куни инcон тана аъзоларини ноқонуний трансплантация қилганликда иштирок этгани учун қўлга олинди.

Ўзбекистонлик «Зеленский» сериалда суратга тушиб, Украина президенти ролини ўйнайди

Владимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умиджон Россияда комедия жанрида суратга олинадиган сериалда Украина президентини ўйнайди.

Марказий сайлов комиссияси “ўлган” номзодни текширмоқда

Марказий сайлов комиссияси бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир неча йил олдин вафот этган шахснинг депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги ҳақидаги таҳминий хабарларга муносабат сифатида бу маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириш юзасидан иш бошлаганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди.