Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: Тошкент метросида «свет» ўчиши, Нукусда норозилик намойиши, ваколати қисқартирилган МИБ
27.11.2019 22:30,  
480

27 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Бош прокуратура: «Жаҳонгир Ортиқҳўжаевнинг аудиосида реал таҳдид йўқлиги боис жиноят аломатлари мавжуд эмас»

​Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдид қилгани аудиоси тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ушбу вазиятга ва ниҳоят, расмий изоҳ берди.

2020 йилдан Мажбурий ижро бюросининг яна бир ваколати олиб қўйилади

“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонлик эркак бегона аёлни кўчанинг ўртасида калтаклаб, зўрлади

Ўзбекистонлик эркак Тверь вилоятидаги кўчалардан бирида йўлида учраган биринчи аёлни аёвсиз калтаклаб, кейин уни зўрлади.

Самарқандда собиқ ўқитувчи 15 киши томонидан уриб ўлдирилиши юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди

Самарқанд шаҳридаги «Ҳаётобод» маҳалласида яшаб келган 1991 йилда туғилган И.М. ва унинг дўсти 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги микрорайон ҳудудида жойлашган кафега борган. У ерда 7 нафар нотаниш киши билан ўзаро келишолмай қолган.

Тошкент метросида «свет» ўчиб қолди

Бугун Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналиши бекатларини электр билан таъминловчи пойтахт электр подстанцияларида кучланишнинг қисқа муддатга пасайиши кузатилди.

Зарафшонда “оммавий тартибсизлик” бартараф этилди

Ўқув машқ давомида шартли жиноятчиларни тўсиб ушлаш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш каби вазиятларда ички ишлар ходимлари ҳамда кучга эга ҳамкорликдаги тузилмаларнинг фавқулодда ҳаракатланиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Uzbekistan Airways самолёти Навоийга фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airways’нинг «Санкт-Петербург—Бухоро» йўналишида учаётган Boeing 757 самолёти Бухоро аэропортига қўна олмади.

Мутахассислар умрни узайтиришнинг самарали усулини аниқлашди

Мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам беради. Америка юрак ассоциацияси олимлар шундай хулосага келишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан