Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кунига бир донадан товуқ тухуми истеъмол қилиб туришнинг фойдали томонлари
16.05.2016 10:57,  
5266

1. Тухум - арзон оқсилга бой манба.
Инсон организми товуқ тухуми оқсилини 98% ҳазм қилади. Калорияси жуда ҳам оз, таҳминан 50 ккал /100 гр. Истеъмол қилинган тухум иштаҳасини пасайтириб, моддалар алмашинувини кучайтиради. 

2. Тухум витамин ва фойдали моддаларга бой.
Тухумнинг сариғида табиий витаминлар комплекси мавжуд. Таркибида 15 хил витамин,  минерал ва микроэлементлар бор. Айниқса витамин А ва витамин D кўп, улар одатий овқатларимизда кам миқдорда учрайди. Ўртача тухумда инсон организмига зарур бўлган кунлик  витамин А нинг 5% ҳамда витамин D нинг 10% мавжуд.

3. Тухум суяклар мустаҳкамлигини сақлайди.
Тухум сариғидаги витамин D организмга зарур бўлган калций ва фосфорни ўзлаштиришда ўрни жуда катта. Бу ўз навбатида ёш ўтган сайин вужудга келадиган остеопорозни олдини олади. Товуқ тухумини истеъмол қилиб туриш қалцийни суяклардан ювилиб туришидан сақлаб, уларни мустаҳкам қилади. 

4. Иммунитетни оширади.
Организмга зарур аминокислоталар мавжудлиги иммунитетни мустаҳкамлигини ошириб, турли инфекциялардан ва бундан ташқари истеъмол қилинган тухумдаги лютеин кўзни турли касалликлардан сақлайди. 

5.Мияни мустаҳкамлайди.
Тухумдаги тирозин тезлик реациясини оширади, ушбу модда айниқса ҳайдовчилар, кутқарувчиларга ўхшаш касбда ишлайдиган жуда зарур.  Ҳаётга бўлган ишончни ва қувончни оширди, тухум таркибидаги триптофан "қувонч гормони" серотонин ишлаб чиқишида муҳим рол ўйнайди.

6. Юрак-қон томир касалликларини  ҳавфини камайтиради.
Биз ўрганиб қолган атеросклероз касаллигини келтириб чиқарувчи холестерин тухум ёйилганда организмда ошиб кетмайди. Қон босимини ўзгаришига олиб келмайди.

Салмонеллез билан касалланмаслик учун хом тухум ушлагандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш зарур, пишган тухумда бундай касаллик тарқатувчи аломатлар бўлмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан