Пентагон раҳбари Марк Эспер AҚШнинг иттифоқчилари бўлган «Сурия демократик иттифоқи» кучлари Туркия ҳарбийларига жавоб қайтариш учун Сурия ҳукумати ва Россия ҳарбийлари билан келишмоқчи бўлаётганини маълум қилди.
Турк ҳарбийлари Суриянинг Туркия билан чегарадош шимолий қисмида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиёт бошламасидан аввал «Сурия демократик кучлари» (SDF) қўмондони Мазлум Абди туркларга қарши курашда Сурия араб республикаси президенти Башар Асад билан иттифоқ тузилиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия президенти Башар Асад бошқарувидаги режим террорчиларга қарши тура олмаслиги, шу туфайли бу иш билан турк ҳарбийлари шуғулланишини таъкидлаган.
Шу кунларда Вашингтон Суриядан ўз ҳарбийларини олиб кетиши ҳақида эълон қилгач, Туркия авиацияси Суриянинг чегара ҳудудидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларига ҳаво зарбалари беришни бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, туркиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган курд ҳарбийлари сони 500 нафарга яқинни ташкил қилмоқда.