Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кувайт орқали Умрага борган Ўзбекистон фуқароси парвоздан қолдирилди
19.12.2019 12:57,  
600

8 декабрь куни Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасига 74 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ҳ.Н.нинг юрак хуружи билан касалхонага ётқизилгани тўғрисида хабар келиб тушди. Ҳ.Н. умра адо этиш учун Жидда шаҳрига Ал-Кувайт шаҳри орқали йўл олган ва касаллиги туфайли парвоздан қолдирилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазият элчихона томонидан назоратга олинган эди.

Даволанишдан сўнг Ҳ.Н.нинг ҳолати шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланган.

«Ташкилий масалаларнинг тезкор ҳал қилиниши туфайли 15 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг рейси билан Ўзбекистонга омон-эсон қайтиб келди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан