Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кузда Ўзбекистонда бўладиган Осиё чемпионати қайси стадионларда ўтказилиши маълум бўлди
13.08.2020 21:25,  
593

Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учта шаҳардаги бешта стадионда ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши (№365-ф, 12.08.2020й) имзоланди. Ҳужжатга биноан, футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари Тошкент, Наманган ва Олмалиқ шаҳарлардаги стадионларда ўтказилади. Бунда учрашувлар Тошкентдаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Пахтакор”; Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ҳамда Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳларида ташкиллаштирилади.

Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд. 642 млн. сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан