Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР учирган ракета АҚШнинг исталган нуқтасига етиб бориши мумкин
25.03.2022 12:41,  
265

24 март куни Шимолий Корея томонидан учирилган қитъалараро баллистик ракета (ҚБР) оддий траектория бўйича учирилганда 15 минг километр масофани босиб ўтиши мумкин. Бу АҚШнинг исталган нуқтасига, жумладан, Шарқий соҳилларига ҳам етиб боради, деганидир.

Япония мудофаа вазири Нобуо Киси жума куни Токиода уюштирган матбуот анжуманида ушбу фикрни билдирди.

"Ҳисоб-китоб шуни кўрсатмоқдаки, парвоз масофаси жанговар каллакнинг вазнидан келиб чиқиб, 15 минг километрдан ошиши мумкин. Бу АҚШ ҳудудининг исталган нуқтасига, жумладан, Шарқий соҳилларига ҳам етиб боради, деганидир", – дея таъкидлаган у. "Бу Япония ва халқаро ҳамжамиятнинг тинчлиги ва барқарорлиги учун  жиддий таҳдид ҳисобланади. Ушбу синов аввалгиларидан фарқ қилади", – қўшимча қилган вазир.

Корея марказий телеграф агентлиги жума куни КХДР мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг тўғридан-тўғри берган буйруғига биноан "Хвасон-17" қитъалараро баллистик ракетасини синаб кўрганини тасдиқлади. Шимолий Корея томонининг маълум қилишича, ракета тахминан 1 минг 90 километрлик масофани учиб ўтган.

ҚБР  ҳавода 68 дақиқа бўлган, шундан кейин Япон денгизидаги шартли нишонга бориб тушган. Япония мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ракета Хоккайдо оролининг шимолидаги Осима яриморолининг ғарбига 150 километр узоқликда қулаган. Бу жой Япониянинг иқтисодий ҳудудлари ҳисобланади.

Хабарда келтирилишича, Шимолий Корея жорий йил бошидан буён 12 та ракета синовини амалга оширган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан