КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма юз берди

КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма юз берди

Бугун эрта тонгда КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма юз берди. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ўқ узишлар маҳаллий вақт билан соат 07:41 да демаркация чизиғининг марказий қисмида Жанубий Кореянинг кузатув пункти томон йўналтирилган.

Қисқа вақт давом этган отишмада қурбонлар ёки яраланганлар бўлмаган.

Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасининг маълум қилишича, Жанубий Корея ҳарбийлари шай ҳолатда бўлиб, содир бўлган воқеа сабабини аниқлаш бўйича ишлар олиб бормоқда. Таъкидланишича, бу каби ҳодисаларнинг қайтарилмаслиги учун керакли барча чоралар кўрилади.