Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХШТ: Марказий Осиёнинг қайси давлатларида ҳарбий машқлар ўтказилиши маълум
17.02.2022 23:48,  
192

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) 2022 йилда Марказий Осиё давлатларида бир қатор ҳарбий машғулотлар ўтказади.

“Қозоғистон ҳудудида КХШТ қўшинларининг турли таркибий қисмларини тайёрлашни бирлаштирган ҳолда қўшма ва махсус машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз”, — деди КХШТ Бирлашган штаби раҳбари Анатолий Сидоров.

Тожикистонда Марказий Осиё минтақаси жамоавий тезкор қўшинлари билан “Чегара-2022” қўшма машғулотлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар халқаро террорчилик ташкилотларига қарши курашишга қаратилган машқларни бажаришади.

“Якуний босқичда Қирғизистон ҳудудида КХШТ тинчликпарвар кучлари билан “Бузилмас биродарлик-2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган, унинг давомида инқироз зонасида можародан кейинги тартибга солиш  - тинчликпарвар операция ўтказиш орқали – халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш манфаатлари йўлида КХШТ коллектив хавфсизлик тизимининг куч ва воситаларидан фойдаланиш вазифалари ишлаб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан