Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Kyodo: 2023 йилдан Япония ишлаб чиқарувчилари нархларни оширмоқчи
27.11.2022 16:58,  
15

2023 йилда япон ишлаб чиқарувчиларининг деярли чорак қисми – 23 фоизи ишлаб чиқариш таннархининг ошиши туфайли ўз маҳсулотлари нархини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатдаги 107 та йирик корпорация ва компания ўртасида сўров ўтказган Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Сўровга кўра, Toyota, Nintendo ва косметика гиганти Shiseido ўз маҳсулотлари нархини кўтариш ниятида бўлганлар қаторига киради. Шу билан бирга, сўровда қатнашган компанияларнинг 49 фоизи ҳали бу масала бўйича бир қарорга келмаганини қайд этди.

2023 йилда вакиллари сўровда иштирок этган корхоналарнинг 6 фоизи ходимларнинг иш ҳақини оширишни режалаштирмоқда. Респондентларнинг яна 30 фоизи иш ҳақини ошириш ёки оширишга ҳали қарор қилмаган.

Ўтган ҳафта Японияда истеъмол нархлари октябрь ойида 40 йил ичида биринчи марта – 1982 йил февралидан бери 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 3,6 фоизга ошгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан