Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ла Лига. «Барселона» Мадридда ўтган «Эль-Класико»да «Реал»ни тор-мор келтирди
21.03.2022 11:29,  
87

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 20 март, якшанба куни бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйини «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг каталонларни олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Роналд Араухо меҳмонларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида «Барселона» яна икки бор мадридликлар дарвозасини ишғол қилди: Ферран Торрес Обамеянгнинг узатмасини голга айлантирган бўлса, орадан бир неча дақиқа ўтиб, габонлик футболчи дубль қайд этди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

«Барселона» ушбу ғалабадан кейин очколарини 54 тага етказиб олди ва учинчи ўринда бормоқда. «Реал» 66 очко билан пешқадамликда давом этмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан