Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






La Repubblica: Италия Сицилиядаги "Лукойл" заводини миллийлаштирмоқчи
29.11.2022 17:03,  
28

Италия Россиянинг "Лукойл" компаниясига тегишли Сицилиядаги ISAB нефтни қайта ишлаш заводини миллийлаштирмоқчи, деб ёзади La Repubblica газетаси. Ҳукумат якуний қарорни 1 декабрдаги йиғилишда қабул қилади.

Нашрнинг ёзишича, иқтисодиёт ва молия вазири Жанкарло Гиоргетти Италияда ишлаб чиқарилган нефтни қайта ишлаш заводларини Иқтисодиёт вазирлиги назоратига ўтказиш тартиби устида ишламоқда.

"Ҳукумат қарор қилганга ўхшайди: мамлакатдаги энг муҳими бўлган Приоло шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводини фақат давлат аралашуви орқали сақлаб қолиш мумкин", деб ёзади La Repubblica.

Айрим маълумотларга кўра, ISAB мамлакатнинг автомобиль ёқилғисига бўлган эҳтиёжининг 22 фоизини таъминлайди. Агар завод ёпилса, 10 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин.

Сицилиядаги "Лукойл" заводи Россиянинг Urals нефтини қайта ишлайди, бироқ 5 декабрдан ЕИ бу ёқилғини Россиядан импорт қилишни тўхтатиши керак. Италия ҳукумати иш ўринлари ва қайта ишлаш қувватларини йўқотмаслик учун корхонани миллийлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

ISAB нефтни бошқа етказиб берувчилардан сотиб олиб, ишлаб чиқаришни давом эттириши мумкин, бироқ унинг контрагентлари "Лукойл" ва унинг шўба корхонаси Швейцария трейдери Litasco санкция қўйилмаган бўлсада, муқобил етказиб беришни молиялаштиришни рад этишади. La Repubblica'нинг янги маълумотларига кўра, вазир Урсо банкларга Италия давлат экспорт кредит агентлиги SACE кафолати остида етказиб бериш учун кредит беришни таклиф қилади.

Аввалроқ Россия компанияси заводни сотишга ҳаракат қилган, бироқ Американинг Crossbridge фондининг аризаси рад этилганди. Бундан ташқари, Италия ЕИдан Россия нефтига эмбарго қўйиш муддатини ололмади – сўров жуда кеч қилинган. Бундай шароитда миллийлаштириш устувор ечимга айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан