Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Латвияда сут бизнеси банкротлик ёқасида
30.04.2022 10:14,  
233

атвияда сут маҳсулотлари бизнеси банкрот бўлиш арафасида, деб хабар беради LSM.lv сайти.

Rankas Рiens бошқарув кенгаши аъзоси Алдис Спалвинснинг айтишича, Латвиядаги корхоналар сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда жиддий йўқотишларга дучор бўлмоқда. У мисол келтирди: агар завод кунига 80-100 тонна сут ишлаб чиқарса, унинг зарари ойига 300 минг еврогача бўлади.

Латвия сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар марказий иттифоқи раҳбари Янис Шолкснинг айтишича, ҳукумат ўтган йилнинг декабрь ойидан бери сут саноатининг оғир аҳволидан хабардор, аммо молиявий ёрдам кўрсатиш учун ҳали ҳеч қандай чоралар кўрмаган.

Сут ишлаб чиқарувчилари мутасаддиларга озиқ-овқат маҳсулотларига ҚҚСни 5 фоизгача камайтириш ва тадбиркорларга субсидиялар беришни сўраб мурожаат қилди.

Агар мамлакат расмийлари қўллаб-қувватламаса, ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун сут маҳсулотлари нархи тахминан 45% га ошиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан