Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лавров: Россия Украинадаги урушни 9 майгача тугатишга уринмайди
2.05.2022 08:34,  
107

Россия Украинада Ғалаба куни нишонланувчи кун — 9 майгача ҳарбий махсус операцияни якунлашга уринмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Италиянинг "Медиасет" телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳарбийларимиз ўз ҳаракатларини сунъий равишда ҳеч қандай санага, жумладан Ғалаба кунига мослаштирмайди", — дейди Лавров.

Суҳбат чоғида вазирнинг таъкидлашича, агар Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг неонацист батальонларига жиноий буйруқ беришни тўхтатса, уларни барча тинч аҳолини озод қилишга ва қаршиликни тўхтатишга мажбурласа, тинчликка ҳисса қўшиши мумкин.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Россия Украинада режим ўзгаришига интилмаётганини айтиб, буни "Американинг ўзига хос хусусияти" деб атади.

"Биз Украина шарқидаги одамлар хавфсизлигини таъминлашни истаймиз, токи улар бу мамлакатни ҳарбийлаштириш ёки нацификация қилиш таҳдиди остида қолмаслиги ва Россия Федерацияси хавфсизлигига Украина ҳудудидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаслиги керак", — деди Лавров.‌‌

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан