Япониянинг ҳашамдор автомобиллар бренди Lexus дизайнерлари Ой транспорти ҳақида ўз тасаввурларини тақдим этди. Уларнинг барчаси оригинал ғоялар бўлиб, бироқ амалга ошиш-ошмаслиги аниқ эмас.
Ушбу консепциялар мода ва санъат журнали Document Journal’нинг илтимосига биноан қилинган. Улар орасида Lexus Y йўлтанламаси, Moon Racer пойга автомобили, Zero Gravity велосипеди, Cosmo модели, гибрид ғилдиракли Lunar Cruisar, футуристик Lunar Mission Y самолёти ҳамда Bouncing Moon Roller ҳавошари бор.
Lexus’нинг эслатишича, ушбу лойиҳалар ишлаб чиқариш лойиҳалари эмас, шунчаки дизайнерлик лойиҳалари ҳисобланади.